Ўзбекистонда 7–10 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 7 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 8 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 7 ноябрда 15-20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат 7 ноябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 4-9 даража илиқ; 8 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқгача, кундузи 2-7 даража илиқ; 9-10 ноябрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 7 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 8-10 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 7 ноябрда 15-20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат 7 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ; 8 ноябрда кечаси ва кундузи 4-9 даража илиқ; 9-10 ноябрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 7 ноябрда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 8 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 9-10 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 7 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ; 8 ноябрда кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ; 9-10 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқгача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 7 ноябрда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 8 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 9-10 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 7 ноябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ; 8 ноябрда кечаси ва кундузи 7-12 даража илиқ; 9-10 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 7 ноябрда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, 8 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 9-10 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 7 ноябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; 8 ноябрда кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ; 9-10 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 7-8 ноябрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, 9-10 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 7 ноябрда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ 8 ноябрда кечаси ва кундузи 3 даража совуқ-2 даража; 9-10 ноябрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!