Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Тошкент вилояти ИИББ навбатчилик қисмига Оҳангарон шаҳрида жойлашган “Темир ота” чойхонаси олдидан номаълум шахс томонидан Lacetti русумли автомобиль олиб қочилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу автомобиль ва уни олиб қочган шахс, вояга етмаган, 2006 йилда туғилган Ш.Р. Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Чилонзор 26-мавзе, 24-уй қаршисида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Барча ота-оналардан фарзандлар тарбиясига эътиборли бўлишларини, ҳайдовчилардан эса бошқарувидаги транспорт воситасини назоратсиз қолдирмасликларини сўраймиз», дейилади Йўл ҳаракати хавфсизли хизмати хабарида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!