Шимолий Корея шанба куни Сариқ денгизга яна тўртта ракета учирди. Пхенян бу душанба куни бошланиб, шанба куни якунланган АҚШ ва Жанубий Корея қўшма «Ҳушёр бўрон» машғулотларига «адекват жавоб» эканини айтди.
Чоршанба куни КХДР рекорд даражадаги 23 та ракета учиришни амалга оширди. Жума куни эса Ғарб манбаларига кўра, ҳавога 180 та жанговар самолёт учирилган. Бу кенг кўламли маневрларга жавоб экани тахмин қилинмоқда.
АҚШнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилдга кўра, АҚШ ва Корея Республикаси иштирок этаётган мудофаа ҳарбий машқлари жуда ва жуда узоқ тарихга эга. Бундан ташқари, бу машқлар Шимолий Корея у ёқда турсин, бошқа ҳеч кимга таҳдид солмайди.
Шимолий Кореянинг ракета синовлари сўнгги ҳафталарда сезиларли даражада кучайиб, Ғарбда жуда жиддий хавотир уйғотди. Ракеталардан бири Япония ҳаво ҳудудидан ўтган, иккинчиси Жанубий Корея қирғоқларига қулаган. Ғарб таҳлилчилари ушбу фонда Пхеньян беш йил ичида биринчи марта ядровий синовларга тайёрланаётган бўлиши мумкинлигини ҳам истисно этмаяпти.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!