Jahon, Yangiliklar

Қора туйнуклар квант хусусиятларига эга бўлиши мумкин

Қора туйнуклар квант хусусиятларига эга бўлиши мумкин

Physical Review Letters журналида чоп этилган янги тадқиқот қора туйнуклар одатда квант зарраларида топиладиган хусусиятларга эга бўлиши мумкинлигини таъкидлайди. Муаллифларнинг фикрича, қора туйнуклар ҳам кичик, ҳам катта, оғир ва енгил, шунингдек, ўлик ва тирик бўлиши мумкин.

Бироқ буларнинг барчаси фақат назарий ҳисоб-китобларга ва компьютер симуляцияларига асосланган. Олимлар математик моделдаги қора туйнук ёнига квант заррачасини жойлаштирдилар ва уларнинг бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳолатда бўлиши намоён бўлди. Бундай ҳолда, қора туйнук ҳам массив, ҳам енгил бўлиб чиқди.

Квинсленд университетининг назарий физика фанлари номзоди Жошуа Фунинг сўзларига кўра, олимлар қора туйнуклар бир вақтнинг ўзида турли массага эга бўлиши мумкинлигини аниқлашга уринишди. Фунинг айтишича, ҳозиргача ҳеч ким қора туйнукларнинг квант хусусиятлари ҳақидаги масалани чуқур ўрганмаган.

Қора туйнуклар квант хоссаларига эга бўлиши мумкинлиги ҳақидаги ғояни биринчи марта исроиллик назарий физик Яаков Давид Бекенштейн таклиф қилган. Aниқроғи, у қора туйнуклар тавсифига термодинамикани қўллашни таклиф қилди. Қора туйнукнинг квант хусусияти унинг ҳар хил массаларга эга бўлиши мумкинлигидадир. Квинсленд университети физиги ва ушбу мақоланинг ҳаммуаллифи Магдалена Зикнинг сўзларига кўра, симуляция Бекенштейн таҳлилига асосан амалга оширилган.