Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Эътиборлиси, ўйинларининг бири Россия терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилди.
“Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 ноябрь куни Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади. Йиғин доирасида жамоамиз 2 та ўртоқлик учрашувида иштирок этиши режалаштирилган.
Дастлабки ўйин 16 ноябрь санасида Қозоғистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтишини маълум қилгандик. Шунингдек, Сречко Катанец шогирдларининг 20 ноябрь кунги рақиби ҳам маълум. Футболчиларимиз Россия терма жамоасига қарши майдонга тушадилар.
Учрашув «Пахтакор» стадионида соат 17:00 да старт олади”, дейилади ассоциация хабарида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!