Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош тумани ҳокими И.Маткаримов коррупция ва фирибгарликда айбланиб, қамоққа олинган. Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабар тарқатди.
Берилган маълумотларга кўра, И.Маткаримов фермер хўжалиги раҳбаридан фирибгарлик йўли билан 100 млн сўм пул олгани ҳолати бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 25, 211-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.
«Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!