Бугун, 5 ноябрь куни тонги соат 05:08 да Қозоғистонда зилзила содир бўлди. Унинг таъсири Тошкентгача сезилган. Бу ҳақда УзА нашри хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳудудида унинг сезилиш кучи Тошкент шаҳрида 4 баллни, Тошкент вилоятида 3 баллни ташкил қилган.
Ер силкиниши натижасида қандайдир зарар кўрилгани ҳақида маълумотлар йўқ.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!