Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳри марказида яланғоч юрган фуқаро бўйича маълумотлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Вилоят ИИБ расмий баёнот билан чиқди.
Маълумотига кўра, ушбу ҳодиса жорий йилнинг 5 ноябрь куни, тунги соат 22:00 атрофида юз берган.
Денов тумани ИИБ олиб борган текширишлар натижасида ушбу шахс 1999 йилда туғилган С.М. экани аниқланди. Фуқаро мазкур ҳаракати учун узр сўраган, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси бўйича иш қўзғатилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!