O‘zbekiston, Yangiliklar

Нуротани вайронкор сел босди

Нуротани вайронкор сел босди

Бугун, 6 ноябрь куни соат 14:25 дан 15:30 гача бўлган вақт оралиғида Навоий вилояти Нурота туманининг “Оқмачид” МФЙ ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида ҳудуддаги сел йўлидан кўп миқдорда ёмғир сувлари келган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ҳодиса натижасида туманнинг “Нуротабир” қабристонига ўтишда қурилган сел йўли кўпригининг бир қисмига зарар етган. Қабристонга зарар етмаган.

Шунингдек, Нурота тумани “Нурфахр” МФЙ «Парпиузоқ» массивидаги 3 та аҳоли яшаш уйининг томорқаларига ёмғир суви тўпланган.

Ҳодиса оқибатида халок бўлганлар йўқ.

Айни пайтда воқеа жойида вилоят ФВБ раҳбарияти ва шахсий таркиби ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) органлари куч ва воситалари томонидан юзага келган ҳодиса оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.