Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 06.11.2022 08:56 да (06.11.2022 йил, Гринвич бўйича 03:56 да) зилзила содир бўлди. Бу ҳақида ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила асосий ҳудуди Тошкентдан 472 км жанубий-ғарбда қайд этилди.
Зилзила эпицентри — Бухоро вилояти, Пешкў тумани. Зилзила координаталари: 40,74 градус шимолий кенглик; 63,63 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 15 км.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Пешкў туманида 4 балл, 26 км.
Шофиркон туманида 2-3 балл, 66 км.
Конимех туманида 2 балл, 90 км.
Жондор туманида 2 балл, 91 км.
Ромитан туманида 2 балл, 95 км.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!