Yangiliklar

Тез кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати музлайди

Тез кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати музлайди

9-11 ноябрь кунлари жануб вилоятлардан ташқари барча ҳудудларда тунлари ҳарорат нол даражадан пасайиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар тарқатмоқда.

Унда тунлари шимолда -5 даражагача, Устюрт платосида -8 даражагача, жануб вилоятларда ноль даражагача, бошқа вилоятларда -3 даражагача совуқ бўлиши прогноз қилинган.

Докторант Абдулаҳатовнинг маълум қилишича, марказида атмосфера босими 1035 гПа гача бўлган антициклон марказий қисмининг республика ҳудудларидан ўтиши ҳароратни сезиларли даражада пасайишига олиб келади.

Қуйида барча вилоятлар учун «Ўзгидромет» келтирган маълумотлар билан танишинг:

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 4-9° илиқ; Усюртда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 9-11 ноябрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 6-11° илиқ; 9-11 ноябрда кечаси 2° совуқ-3 илиқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 ноябрда кечаси ва кундузи 4-9° илиқ;

9-11 ноябрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 6-11° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида 8 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 4-9° илиқ; 9-11 ноябрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.

ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 8 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 9-11 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 ноябрда кечаси ва кундузи 5-10° илиқ; 9-10 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 5-10° илиқ; 11 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 8 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 9-11 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 ноябрда кечаси ва кундузи 7-12° илиқ; 9-10 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 10-11 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 8 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 9-11 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 ноябрда кечаси ва кундузи 5-10° илиқ; 9-10 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 5-10° илиқ; 11 ноябрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 8-9 ноябрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 8 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлади, 10-11 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 ноябрда кечаси ва кундузи 3° совуқ-2°илиқ; 9-10 ноябрда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ; 11 ноябрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.