Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўмни ташкил этади.
Базавий ҳисоблаш миқдори эса – 300 000 сўм этиб белгиланган. Шунингдек:
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;
ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;
болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;
белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!