2022 йилнинг ортда қолган 9 ойи давомида Ўзбекистонда 11 та янги масжид фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда УзА нашри хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, январь-сентябрь ойларида мамлакат бўйлаб 11 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилди ва уларнинг умумий сони 2112 тага етди.
Ўз навбатида, 2022 йилнинг 9 ойи давомида 49 та масжид қайта қурилиб, 35 таси қайта таъмирланган.
Бундан ташқари, ҳозирги кунда республикада 325 та масжидда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!