«Аш-Шабоб» жангарилари Сомалидаги ҳарбий базага ҳужум қилди, деб хабар бермоқда ИРНА. Дастлабки маълумотларга кўра, беш киши ҳалок бўлган, яна ўн нафари яраланган.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Галмудуг минтақасидаги ҳарбий базага иккита миналаштирилган автомобиль ёрдамида ҳужум амалга оширилган.
Портлашлардан сўнг хавфсизлик кучлари ва жангарилар ўртасидаги отишмалар уч соат давом этган. Шунга қарамай, жангарилар чекинишга мажбур бўлди ва база ҳудудига бостириб киришга уриниш муваффақиятсиз якунланган.
Сомалида сўнгги ҳафталарда «Аш-Шабоб» ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар рўй беряпти. Жангарилар ҳужумлари тинч аҳоли ва ҳукумат амалдорларига қаратилгани маълум қилинди. Мамлакат ҳарбий кучлари томонидан жангариларни йўқ қилиш амалиётлари давом этмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!