Ўзбекистонга жорий йилнинг 9 ойи давомида 189,2 минг тонна қоғоз ва картон импорт қилинган. Давлат статистика қўмитаси хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан қиймати 281,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 189,2 минг тонна қоғоз ва картон импорт қилинган.
Қоғоз ва картон импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22,6 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп қоғоз ва картон импорт қилган давлатлар:
Россия – 106,7 минг тонна
Хитой – 38,7 минг тонна
Беларусь – 9,8 минг тонна
Финляндия – 9,2 минг тонна
Германия – 5,2 минг тонна
Украина – 3,2 минг тонна
Швеция – 3 минг тонна
Туркия – 2,4 минг тонна
Польша – 1,3 минг тонна.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!