Энди йўловчи ташувчи автобуслар ҳам қоидабузарликларни қайд этиб боради. Бу ҳақида УзА нашри хабар тарқатди.
Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, вилоятдаги кўплаб автобуслар қоидабузарликларни қайд этиб борувчи видеорегистратор ускуналари билан жиҳозланди.
Автобуслар мазкур видеорегистраторлар орқали тўхташ мумкин бўлмаган жойлар — бекатлардаги автомобилларни, шунингдек, йўллардаги бошқа қоидабузарликлар видеосини махсус тизимга жойлаштириб боради.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!