Бугун, 7 ноябрь куни эрталаб Москва – Тошкент йўналиши бўйича учган Uzbekistan Airways авиакомпаниясига қарашли йўловчи самолёт кучли шамол туфайли Тошкент аэропортига қўна олмаган. Аэропорт вакилининг РИА Новости агентлигига маълум қилишича, самолёт Навоий аэропортига йўналтирилган.
«Ноқулай об-ҳаво туфайли Москва – Тошкент йўналиши бўйлаб учган Uzbekistan Airways компаниясига қарашли Boeing-787 самолёти тонгда Тошкент аэропортига қўна олмай Навоий аэропортига учиб кетган. Ҳодисага кучли шамол сабаб бўлган», – деган аэропорт вакили агентликка.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозир пойтахт аэропорти ҳаво кемаларини штат режимида жўнатиб, қабул қилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!