Jahon, Yangiliklar

Ноаниқ иқтисодий шароит Amazon’ни ҳам ўйлашга мажбур этмоқда

Ноаниқ иқтисодий шароит Amazon’ни ҳам ўйлашга мажбур этмоқда

Amazon тизимда ишчиларни ёллашда танаффус қилмоқда ва бу жараён бир неча ой давомида сақлаб турилиши кутиляпти. Бу ноаниқ иқтисодий шароитда ҳатто энг йирик технология компаниялари ҳам ходимлар масаласини қайта кўриб чиқаётганининг яна бир белгисидир.

Amazonнинг одамлар тажрибаси ва технологиялари бўйича вице-президенти Бет Галетти шу ҳафтада энг йирик электрон тижорат компания «корпоратив ишчи кучидаги янги қўшимча ёлланмаларга танаффус» қилишга қарор қилганини айтиб ўтди.

«Биз ушбу жараённи кейинги бир неча ой давомида сақлаб қолишни режалаштирганмиз. Иқтисодиётда ва бизнесда биз таҳмин қилаётган нарсаларнинг ўзгаришини кузатишда давом этамиз», деб ёзади Галетти.

Amazon пандемия даврида юқори бизнес юксалишга эришди. Чунки кўпроқ мижозлар онлайн харидларга мурожаат қилди. Aммо пандемия чекловлари енгиллашгани сайин Amazon одамларнинг шахсий харидларга қайтиши ва салбий иқтисодий вазият билан боғлиқ қийинчиликларга қарши туришга мажбур бўлмоқда.