Саудия Арабистони қироллик ҳаво кучларининг қирувчи самолёти Қирол Абдулазиз авиабазасида ҳалокатга учради. Бу ҳақида Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Турки ал-Маликий хабар берди.
Икки зобит соғ-саломат чиқариб юборилди, улар жароҳат олишмаган, деб ёзади Arab News. Ҳалокат содир бўлган ерда қурбонлар ёки вайроналар йўқ.
Ҳодиса сабаби режалаштирилган машғулот вақтидаги техник носозлик экани айтилмоқда. F-15 Elegle — бу Boeing таркибига кирувчи McDonnell Douglas томонидан ишлаб чиқарилган икки двигателли Америка тактик қирувчи самолёти.
Грецияда «Eagle Eye 3» деб номи билан танилган мазкур қирувчи самолёт мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари ҳаво машқларида қатнашаётган вақтда ҳалокатга учраган бўлиши мумкин.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!