Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳудудидаги кўча 7 ноябрдан 19 ноябрга қадар ёпилди. Бу ҳақда Олмазор тумани ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Беруний метроси яқинидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Тошкент давлат техника университетига кирувчи асосий йўлдаги таъмирлаш ишлари туфайли транспорт ҳаракати тўхтатилади.
Ҳайдовчиларга Олмазор туманидаги Мирзо Ғолиб кўчаси (Машинасозлик факультети, ГҚКМ факультети асосий йўли) ҳамда талабалар кўчаси (Муҳандислик технологиялари факультети) кўчаларида ҳаракатланиш тавсия этилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!