Ер майдонлари савдоси билан боғлиқ яна фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Ж. фуқаро М.А.га танишлари орқали Кўкдала тумани “Аннаруз” МФЙ ҳудудида жойлашган 60 сотих захирадаги ер майдонини унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, эвазига 150 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
А.Ж.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, бошқа бир фуқаро М.Б. фуқаро А.Ж.дан 60 сотих захирадаги ер майдонини М.А.нинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 130 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!