Jahon, Yangiliklar

«Биз қоғоз ва табиий қоришма материалдан фойдаланамиз» – Sony пластик қадоқлашдан воз кечишни бошлайди

«Биз қоғоз ва табиий қоришма материалдан фойдаланамиз» – Sony пластик қадоқлашдан воз кечишни бошлайди

Sony компанияси келгуси йилдан бошлаб смартфон, камера ва аудио аксессуар каби кичик электрон гаджетлар учун пластик қадоқлашдан воз кечишни бошлашини расман эълон қилди.

Маълумотларга кўра, 2023 йилнинг апрель ойидан бошлаб оғирлиги бир килограмм ёки ундан кам бўлган айрим янги маҳсулотлар учун пластик қадоқлардан фойдаланилмайди. Япония конгломерати 2025 йилга келиб бу материални кичик товарлар учун барча қадоқлардан чиқариб ташламоқчи.

«Пластик ўрнига биз биринчи навбатда қоғоз ва бамбукдан, қайта ишланган қоғоз ҳамда прессланган шакарқамиш толасидан тайёрланган «табиий қоришма материал» дан фойдаланамиз», деди Sony.

Sony вақти келиб телевизорларга ўхшаш каттароқ маҳсулотлар учун ҳам пластик қадоқлашдан воз кечмоқчи, аммо аниқ вақт жадвали ҳали белгиланмаган. Биламизки, аксарият пластмассалар, шу жумладан қадоқлаш ва бир марта ишлатиладиган маҳсулотлар биологик жиҳатдан яхши парчаланмайди.

Sony 2050 йилга келиб ўз бизнес ўз маҳсулотлари атроф-муҳитга салбий таъсир этмайдиган бўлишига эришиш бўйича узоқ муддатли глобал режани эълон қилди.