Қашқадарё вилоятида бўлим ва участка бошлиқлари ушланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилмоқда.
Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Маълум бўлишича, вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси бўлим бошлиғи М.А. ҳамда Насос станциялари ва энергетика бошқармаси Чироқчи участкаси бошлиғи С.А. фуқаро хиёнат кўчасига кирган. Иккаласи бир бўлиб, Б.Э.га танишлари орқали тумандаги “Ч.Ч.” фермер хўжалиги дала майдонидан давлат дастурига киритилган қудуқни қазиб ишга тушириш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилади. Ушбу «ҳотамтойлик» эвазига фуқародан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!