Ўзбекистон хориждан турли маҳсулотларни импорт қилишда қанчалар фаол бўлса, экспорт масаласида ҳам шунчалик ташаббускордир. Хусусан, қўшни мамлакатлар билан олди-сотди ишлари яхши йўлга қўйилган бўлиб, экспорт ҳажмини оширишга эътибор қаратилган.
Масалан, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижга қиймати 23,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 135,9 мингта телевизор экспорт қилган.
Телевизор экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 28,2 мингтага ошган.
Ўзбекистон 9 ойда энг кўп телевизор экспорт қилинган давлатларнинг биринчиси Россия бўлиб, улар биздан 73 мингта зангори экран сотиб олган. Миллий маҳслуотимизга қизиқиш билдирганлар рўйхатининг иккинчи поғонасида 40,5 мингта билан Озарбайжон турса, 12,8 мингта телевизор сотиб олган Қозоғистон учинчи ўринни банд этган. Шунингдек:
— Тожикистон – 2,7 мингта;
— Туркманистон – 2,2 мингта;
— Қирғиз Р. – 1,6 мингта;
— Арманистон – 1,2 мингта ўзбек бренди остидаги телевизорларни томоша қилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!