2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 627,5 трлн. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,8 фоизга ошган.
2022 йилнинг 9 ойида ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 17,7 млн. сўм (1 603 АҚШ доллари)ни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 3,6 фоизга ўсди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!