Бугун тонгда Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида жойлашган парфюмерия омборида ёнғин юз берди. Ироқнинг INA ахборот агентлиги хабарига кўра, ёнғин натижасида 32 киши жабрланди. Ушбу ҳодиса Вазирия туманидаги уч қаватли бинода содир бўлган.
Маълум қилинишича, ўт ўчириш вақтида бинонинг бир қисми қулаб тушган, ўн киши вайроналар остида қолган. Қидирув-қутқарув операцияси ҳали ҳамон давом этмоқда.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Бир неча соат давом этган қизғин ишлардан сўнг ёнғин бартараф этилгани айтилмоқда.
Яраланганлар орасида Бағдод ўт ўчириш хизмати бошлиғи Кадим Бохан ҳам бор.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!