Jahon

Қироллик соатлари ўзгартирмаслик энергия тежашга имкон беради

Қироллик соатлари ўзгартирмаслик энергия тежашга имкон беради

Бирлашган Қироллик соатларни орқага буриб, қиш фаслига мослашишга тайёрланар экан, ёзги вақт (DST) протоколларига риоя қилишни давом эттиришимиз керакми, деган мунозараларни келитириб чиқарган.

Академиклар, олимлар ва тарғиботчилар қўшимча уйқу соатлари ақлий ва жисмоний саломатлик, жамоат хавфсизлиги ва фаровонлиги яхшиланишига хизмат қилишини айтиб, соатни айлантириш анъанасини бекор қилишга чақиришди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.

Хўш, бундай қарорнинг афзалликлари нимада?

Қиролича Belfast университети профессори Aoife Foleyнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар ҳукумат октябрь ойи охирида DSTни бекор қилса, уй хўжаликлари истеъмолчилари ўзларининг тарифларига қараб электр энергиясидан йилига 400 фунт стерлингдан кўпроқ, кунига эса 1,20 фунт стерлинг тежашлари мумкин.