Юқори Чирчиқ туманида тўҳтатилган транспорт воситаси ҳайдовчиси қидирувда бўлиб чиқди. Бу ҳақида Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабар қилди.
Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Юқори Чирчиқ тумани «Уччинор» МФЙ худудида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори С.Қодиров томонидан транспорт воситасини текшириш мақсадида тўхтатилади. Ходим планшет орқали ҳайдовчига тегишли маълумотларни текширганда фуқаро Фарғона вилоятида яшовчи, 1990 йилда туғилган Б.О. экани маълум бўлди. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан айбланиб, Тошкент шаҳри Миробод суди томонидан қидирув эълон қилинганаётгани аниқланди.
Оҳангаронда ҳамана шундай ҳодиса рўй берди. Яъни, жорий йилнинг 5 ноябрь куни Охангарон шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Д.М.Жўраев томонидан фуқорони шаҳсига ойдинлик киритиш мақсадида фуқорога тегишли маълумотлар планшет базасига киритилади. Шунда 1979 йилда туғилган Сурхандарё вилоятида яшовчи фуқоро Р.З. эканлиги, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «a» банди (Қасддан баданга ўртача оғир шиксат етказиш) билан айбланиб, Сурхандарё вилояти ИИБ томонидан қидирув эълон қилингани маълум бўлди. Қидирувдаги шахс Охангарон шаҳри ИИБга топширилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!