O‘zbekiston, Yangiliklar

Тошкентда содир бўлган ЙТҲда Captiva ёниб кетди

Тошкентда содир бўлган ЙТҲда Captiva ёниб кетди

Кеча, 7 ноябрь куни тунда Тошкент шаҳрида йўл транспорт ҳодисаси содир этилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 22:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Алишер Навоий – Зарафшон кўчалари кесишган чорраҳасида 1969 йилда туғилган В.П. бўлган Lexus’ни бошқариб кетаётиб, 2001 йилда туғилган С.И. бошқарувидаги Captiva билан тўқнашган.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида икки машина ҳайдовчилари ва йўловчилари турли тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Шунингдек, тўқнашув оқибатида Captiva автомобили ёниб кетган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.