O‘zbekiston, Yangiliklar

«Ухлатилган» 35 минг доллар тадбиркорга қайтарилдими?

«Ухлатилган» 35 минг доллар тадбиркорга қайтарилдими?
1163040

Чилонзор туманида тадбиркорнинг 35 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгар аниқланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Яъни, Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан  терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро А.Ч. “F.B.” МЧЖ раҳбари А.К.нинг ишончига кириб, унинг молига кўз олайтирган. Маълум бўлишича, фирибгар юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “Дўмбиробод” МФЙ ҳудудида қурилаётган кўп қаватли савдо комплекси олдида жойлашган умумий майдони 428,4 м2 бўлган автотураргоҳни қўлга киритиш мумкинлигига ишонтиради. Ер майдонида МЧЖ томонидан замонавий кўринишдаги савдо шохобчаларини қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришни айтган. Шу зайлда алдов йўли билан тадбиркорнинг 35 000 АҚШ долларини қўлга киритгани аниқланди. А.Ч. ўз ихтиёри билан 35 000 АҚШ долларини қайтаргани процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.