Precision Air авиакомпаниясининг Танзаниядан келган тижорат рейси ёмон об-ҳаво шароитида Виктория кўлига қулаб тушди ва 19 киши ҳалок бўлди. Бош вазир Кассим Мажаливанинг айтишича, расмийлар барча жасадлар самолётдан олиб чиқилганига ишонишади.
«Самолётдан юк ва шахсий буюмлар олиб чиқилди. Шифокорлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари гуруҳи ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш ва уларнинг оила аъзоларини хабардор қилишга киришди», – деди Мажалива.
Авиакомпания якшанба куни кечқурун янгиланган баёнотида ҳалок бўлганлар сонини тасдиқлади ва тирик қолганлар сони яна 24 кишига камайди. Аввалроқ ташувчи, шунингдек, маҳаллий ҳукумат бортдаги 43 кишидан 26 нафари қутқариб олингани ҳақида хабар берган эди.
«Precision Air компанияси ушбу фожиали ҳодисада иштирок этган йўловчи ва экипажнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Компания уларга зарур бўлган вақтда маълумот ва ҳар қандай ёрдамни тақдим этишга тайёр», – дейилади авиакомпания хабарида.
Шунингдек, самолёт бортидаги йўловчилар ва экипажнинг исм-шарифлари оила аъзолари хабардор қилинмагунча ошкор этилмайди.
39 йўловчи ва тўрт экипаж аъзоси бўлган самолёт Виктория кўлига шўнғишдан олдин Танзаниянинг савдо пойтахти Дар-ес-Саламдан ҳавога кўтарилиб, Букоба шаҳрига йўл олган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!