Bloomberg хабарига кўра, Apple компаниясининг аппарат дизайни бўйича раҳбари, йигирма йил давомида компаниянинг тимсоли бўлган дизайн бошлиғи Жони Айванинг вориси Эванс Хэнки кетганидан кейин Apple янги бош дизайнер қидирмоқда.
Бироқ Appleдаги ходимларнинг тез алмашиб туриши компанияга ушбу лавозимга мос одамни ёки «кейинги Жони Айва» ни топишни қийинлаштиради. Шунингдек, ўтган йилги қарийб 400 миллиард доллар даромадининг тўртдан уч қисмидан кўпроғини ташкил этган Appleнинг аппарат қурилмалари бўлими тақдири «мувозанатда» эканини таъкидланмоқда.
Ҳэнки компанияда қарийб 20 йил ишлаган бўлса-да, унинг бош дизайнер сифатидаги нисбатан қисқа муддатли фаолияти янги маҳсулотлар ҳақида аниқ тасаввурни шакллантиришни қийинлаштирди. Apple компаниясининг уни алмаштириш бўйича аниқ режаси ҳам йўқ, бу маҳсулотларни юқори нархларда сотадиган компания учун ташқи кўриниши асосий муаммо ҳисобланади.
Кейинги бир неча йил ичида жамоа Айва қўл остидаги катта дизайнерларнинг кўпчилигини йўқотди. Боиси уларнинг аксарияти Айванинг янги фирмаси – LoveFromга кетишди. Бу масалада аниқроқ билувчи одамларнинг фикрига кўра, бугунги кунда Ҳэнкини алмаштириш жуда қийин.
Қайд этилишича, Apple раҳбарияти корпорацияда қолган учта потенциал номзодни бундай юқори лавозимга етарлича профессионал, деб ҳисобламайди. Уларнинг фикрига кўра, дизайнерлар жамоага яхши раҳбарлик қилолмайди ва керакли ёрдамни тақдим этолмайди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!