O‘zbekiston, Yangiliklar

Энди хорижий каналларни ҳам кўрамиз

Энди хорижий каналларни ҳам кўрамиз

Ноябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон рақамли телевидение операторлари ўз пакетларига турли тиллардаги қатор хорижий телеканалларни киритди. Бунгача ҳамюртларимиз маҳаллий каналлардан ташқари, асосан, Россия телеканалларини томоша қилишлари мумкин эди.

UzDigital TV Тошкент, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида бешта телеканал – BBC World News (Буюк Британия), CNN International, Bloomberg (АҚШ, CGTN (Хитой) ва TRT Avaz (Туркия) каналлари қўшилганини маълум қилди.

Рақамли телевидение компанияларининг веб-сайтларида Fox News, CNBC, SkyNews, France 24, Беларус 24 ва бошқа халқаро телеканалларни ҳам кўриш имконияти юзага келади.