Ислом инқилоби олий раҳбарининг вакили Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан учрашди. Суҳбат давомида у ҳозирги инқироз, шунингдек, салбий чақириқлардан чиқиш йўлини мулоқот ҳамда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик, деб баҳолади.
Ҳукмронлик тизимининг муштарак уруш жиҳатлари ва АҚШнинг Эронга нисбатан қақшатқич санкциялари оқибатларига ишора қилиб, Миллий хавфсизлик олий кенгаши раҳбари иқтисодий соҳада икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни, хусусан, қўшнилар билан муносабатни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Зеро, бу иқтисодий соҳада мамлакатнинг стратегик устувор йўналиши ҳисобланади.
Шамханий икки давлат ўртасида энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, савдо, банк ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби соҳаларда ҳамкорлик мустаҳкамланаётганини муҳим эканини қайд этди.
Шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) каби минтақавий ташкилотлар доирасида кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш зарур, деб ҳисоблайди.
Миллий хавфсизлик олий кенгаши раҳбари терроризм ва экстремизмнинг минтақа ҳамда жаҳон хавфсизлигига таҳдиди ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу даҳшатли ҳодисалар хавфини бартараф этишда минтақавий ва халқаро ҳамкорликни давом эттириш зарур.
«Эрон ўт очишни тўхтатишга ва мулоқот орқали Россия ҳамда Украина ўртасида тинчлик ўрнатишга олиб келадиган ҳар қандай ташаббусни олқишлайди. Асосийси, урушни тугатишдаги ҳаракатларда иштирок этишга тайёр», – дея тушунтирди Шамханий.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!