Бошқа маиший техника ва электроника сотуви ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.
China Mobile маълумотларига кўра, сўнгги пайтларда Японияда иена курсининг тушиши янги iPhone’лар нархини ошириб юборгани сабабли фойдаланилган телефон аппаратлари янада оммалашди.
Иена долларга нисбатан сўнгги 32 йиллик энг паст даражага тушди. Шу йилнинг июль ойида эса Японияда iPhone 13 нархи деярли 20 фоизга ошди. Нархларнинг ошиши сентябрь ойи охирига келиб мамлакатда янги Apple смартфонлари савдоси 9 фоизга қисқаришига олиб келди.
MM Research Institute тадқиқот компанияси маълумотларига кўра, Японияда ишлатилган смартфонлар сотуви йилига 15 фоизга ўсиб, 2021 йилда рекорд даражадаги 2,1 миллион донани ташкил этди. 2026 йилга бориб бу рақам 3,4 миллионтага етиши мумкин. Иенанинг яна қадрсизланиши Apple’га нархларни яна оширишга, Япония смартфон бозоридаги улушини 50 фоизга қисқартиришга ундаши мумкин.
Япониянинг фойдаланилган уяли телефонлар савдоси компанияси раҳбарининг айтишича, Apple томонидан сентябрь ойида чиқарилган iPhone 14 смартфонининг жуда баланд нархи харидорларни ҳайратда қолдирган. Apple июль ойида нархларни оширганидан бери фойдаланилган маҳсулотлар сотуви уч баробар ошгани таъкидланди.
Бундан ташқари, нафақат смартфонлар, балки бошқа ишлатилган маиший техника ва электроника савдоси ҳам ошган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!