Microsoft янгиланган бўш иш ўринлари рўйхати туфайли янги бизнес моделини ўрганмоқда. Маълумотларга кўра, компания томонидан ишга қабул қилинган менежерлар яқин келажакда реклама ва обуналар (масалан, Windows 365) асосидаги арзон Windows 11 компьютерларини ишлаб чиқиш бўйича янги концепсияни шакллантириши кутилмоқда.
Иш таърифидан кўриниб турибдики, Microsoft «рекламалар ва обуналар билан ишлайдиган арзон компьютерлар» яратмоқчи. Бу компьютерлар истеъмолчилар учун қулайроқ бўлишини кўрсатади, лекин бунинг эвазига одамлар операцион тизим ичида кўпроқ рекламаларга дуч келади. Обуналардан ташқари, реклама йирик техно компания учун янги даромад манбаи бўлиши мумкин.
Windows 365 – бу фойдаланувчиларга Windows виртуал иш столини исталган қурилмада очиш имконини берувчи хизмат таклифи сифатидаги янги шахсий компьютердир. Windows 365 хизмати маҳаллий хотира ёки аппарат хусусиятларидан мустақил. У бирор бир сервердаги маълумотларни хотира базасидан тезда узатиши мумкин ва фойдаланувчиларга ўз иловалари, созламалари ва бутун иш столини Windows, macOS, Linux и Android билан ишлайдиган ҳар қандай уланган қурилмаларга ўтказиш имконини беради.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!