O‘zbekiston, Yangiliklar

Мирзиёев Биринчи Президент қабрини зиёрат қилди

Мирзиёев Биринчи Президент қабрини зиёрат қилди

Давлатимиз раҳбари  Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандга ташриф буюрди.

Аввал хабар берилганидек, 10-11 ноябрь кунлари бу ерда яна бир нуфузли халқаро анжуман – Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади. Унда ташкилотга доимий аъзо мамлакатлар Президентлари ҳамда кузатувчи давлатлар етакчилари иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбир олдидан, анъанадагидек, Президент Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрига зиёратни ҳам амалга оширди.