Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг саммитида Самарқанддаги “Ипак йўли” туризм марказида хорижий делегация азоларини жойлаштириш бўйича тегишли ишлар амалга оширилган. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазири маслаҳатчиси Темур Мирзаев бугунги брифингда маълумот берди.
Жумладан, Қозоғистон делегацияси – “Savitsky Plaza”, Туркия делегацияси – “Samarkand Regency Amir Temur”, Туркманистон делегацияси – “Silk Road By Minyoun”, Озарбайжон делегацияси – “Lia By Minyoun Stars of Ulughbek”, Венгрия расмий делегацияси – “Wellness Park Hotel 31 “Afrasiab”, Венгрия ишбилармонлар гуруҳи – “Wellness Park Hotel 32 “SOGD”, Қирғизистон, ТДТ ва унинг тузилмалари делегацияси – “Wellness Park Hotel 33 “Bactria” меҳмонхонасига жойлаштирилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, “Wellness Park Hotel 34” – “Turon”да меҳмонхоналар заҳира фонди ташкил қилинган.
350 нафар ОАВ вакиллари, яъни 200 нафар хорижий ва 150 маҳаллий ОАВ вакиллари, шунингдек 175 нафар техник ходим учун 4 та меҳмонхона банд қилинган ҳамда 5 та меҳмонхона заҳирага олинган.
ТДТ саммитига тайёргарлик доирасида жами 8 та диққатга сазовор объект, жумладан “Ҳазрати Хизр” мажмуаси, Регистон ва Амир Темур мажмуалари, Хўжа Дониёр мақбараси, Мирзо Улуғбек музей мажмуаси, Халқлар дўстлиги ва диний бағрикенглик музейи, Шохи-Зинда мажмуаси, “Конигил” туризм қишлоғи меҳмонлар ташрифи учун тайёрланган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!