O‘zbekiston, Yangiliklar

Туркий тилли давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган сайёҳлар сони очиқланди

Туркий тилли давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган сайёҳлар сони очиқланди

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммити олдидан ташкил этилган брифингда Туризм ва маданий мерос вазири маслаҳатчиси Темур Мирзаев вазирлик ва ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликда амлага оширилаётган ишлар бўйича маълумот тақдим этди.

«Demokrat.uz» сайти мухбири Зилола Убайдуллаеванинг маълум қилишича, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Маданий мерос агентлиги томонидан Туркий тилли давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг биринчи саммити доирасида Самарқанд вилоятида умумий 5 та кўргазма экспозицияси ташкил этилган.

Ўзбекистонга ташриф буюрадиган жами сайёҳларнинг 60 фоизи туркий мамлакатлар, яъни Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари ҳиссасига тўғри келади. Шундан, 30 фоизи Қозоғистондан ташриф буюрадиган сайёҳлар ҳисобланади.

Жумладан, 2022 йилнинг илк 9 ойида Қозоғистондан Ўзбекистонга 1 млн. 76 минг нафардан ортиқ киши ташриф буюрди. Шу вақт оралиғида қўшни Қирғизистондан мамлакатга 920 минг киши кириб келган бўлса, Туркия давлатидан 9 ой ичида 56 минг 792 нафар сайёҳ Ўзбекистонда бўлди. Озорбайжондан кириб келганлар сони эса 5 414 кишини ташкил қилган.

Масъулнинг ахборотига кўра, бу кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ўсганлигини кўриш мумкин.