Jahon, Yangiliklar

Украина душман ҳудудларига қарата 130 карра ўт очди

Украина душман ҳудудларига қарата 130 карра ўт очди

Кечаси Украина Қуролли кучларининг ракета ва артиллерия бўлинмалари, шу жумладан душман ҳамда унинг техникаси тўпланган ҳудудларда 130 га яқин ўт оиш билан боғлиқ миссиларни амалга оширди.

Бу ҳақида ОК Юг матбуот хизмати Facebook’да хабар қилди. Унда Украина жанубида соат 11:00 ҳолатига кўра жорий оператив вазият ҳақида маълум қилинган.

Никопол туманида оғир артиллерия ва бир нечта ракета отишмаларидан ўққа тутилиши натижасида икки жамоа – Мировская ҳамда Марганетская жабр кўрди. Аҳоли уйларига ва хусусий корхонага зарар етган. Одамлар орасида қурбон бўлганлар йўқ. Ракета ва артиллерия бўлинмалари туни билан душман ва унинг техникаси тўпланган ҳудудларда ҳарбий топшириқларни бажарган.

Қайд этилишича, душман томонидан тунда ишчи кучи ва техникада берилган талофатлар ўрганилмоқда.

Украина мудофаа кучлари 24 февралдан 9 ноябргача 77950 га яқин, ўтган сутка эса 780 нафар рус босқинчиларини йўқ қилгани ҳақида маълумот берди.