«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони таъсис этилди. Мазкур нишон Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан таъсис этилган.
Нишон билан Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш каби шарафли вазифаларни амалга ошириб келаётган барча соҳа вакиллари, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда бошқа шахслар мукофотланиши мумкин.
«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!