Жиззах вилояти ОИТСга қарши кураш диспансери назорати остида бўла туриб, бошқа шахслар билан жинсий алоқага киришган ҳолда 3 кишига ОИТС касаллигини юқтирган аёл қамоққа олинди.
Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов тумани судининг маълум қилишича, аёл ўзининг ОИТС касаллигига чалинганлигини маълум қилмасдан 2022 йилнинг май ва июн ойларида Шароф Рашидов туманида 3 нафар эркак билан жинсий алоқада бўлган ва уларга ушбу касалликни юқтирган.
Жабрланувчилар ва гувоҳлар иштирокида аёлнинг айбдорлиги исботланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисми билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, аёл 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!