Аввалроқ Фарғонада вояга етмаган шахс Фарғона вилояти ИИБ муассасасида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов расмий муносабат билан чиқди.
«14 ёшли вояга етмаган шахс жорий йил 17 октябрь куни Фарғона вилояти ИИБ муассасасида вафот этганлиги ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов мобайнида 2 нафар вояга етмаган тарбияланувчи марҳум Р.Абдусатторовни уриб, унинг ўлимига сабаб бўлган тан жароҳатлари етказишгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат гувоҳларнинг кўрсатувлари ва бошқа далиллар билан ўз исботини топди.
Шу сабабли, жиноят иши доирасида ушбу 2 нафар вояга етмаган тарбияланувчи қамоққа олинди.
Бундан ташқари, ички ишлар ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
Бош прокуратура томонидан мазкур жиноят иши тергови ва текширув устидан назорат ўрнатилган», дейилади расмий баёнотда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!