O‘zbekiston, Yangiliklar

Дастлабки 9 ойда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми билан танишинг

Дастлабки 9 ойда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми билан танишинг

Дастлабки 9 ой давомида Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 248,6 трлн. сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 248,6 трлн. сўмни ёки 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 3,6 % га ошган.

2022 йилнинг 9 ойида етиштирилган деҳқончилик маҳсулотлари ҳажми билан танишинг:

— Дон маҳсулотлари – 6,7 млн. тонна
— Картошка – 2,6 млн. тонна
— Сабзавотлар – 8 млн. тонна
— Полиз экинлари – 1,6 млн. тонна
— Мева ва резаворлар – 2,2 млн. тонна
— Узум – 1,4 млн. тонна.