O‘zbekiston, Yangiliklar

Энг кўп туғилиш Самарқандда – бир ойда 85 минг нафарга кўпайдик

Энг кўп туғилиш Самарқандда – бир ойда 85 минг нафарга кўпайдик

Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистонда октябрь ойида қанча туғилиш қайд этилгани маълум қилинди.

Дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг октябрь ойида республика бўйича 85 306 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 843 тага ошганини кўрсатмоқда.

Ҳудудлар кесимида қайд этилган туғилишлар сони билан танишинг:

Қорақалпоғистон Р. – 4 199 та
Андижон вилояти – 8 026 та
Бухоро вилояти – 4 313 та
Жиззах вилояти – 3 807 та
Қашқадарё вилояти – 9 286 та
Навоий вилояти – 2 186 та
Наманган вилояти – 7 615 та
Самарқанд вилояти – 10 272 та
Сурхондарё вилояти – 7 193 та
Сирдарё вилояти – 1 990 та
Тошкент вилояти – 6 146 та
Фарғона вилояти – 9 365 та
Хоразм вилояти – 4 800 та
Тошкент шаҳри – 6 108 та.