Кеча, 9 ноябрдан бошлаб «метан заправкалар» махсус иш тартибига ўтказилди. Бу ҳақда УзА нашри хабар тарқатди.
Хабарда маълум қилинишича, Республикада табиий газ истеъмоли ортиши муносабати билан 2022 йил 9 ноябрдан эътиборан Ўзбекистондаги барча АГТКШлар Энергетика вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан тасдиқланган жадвалга асосан махсус иш тартибига ўтказилади.
Жорий этилаётган чоралар вақтинчалик бўлиб, муносиб шарт-шароит пайдо бўлиши билан барча АГТКШлар одатдаги иш тартибига қайтади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!