Эронлик Аргавон Хусравий учун унинг расмидаги соч тасвири чуқур ҳиссиётга айланди. Ўтган йилнинг октябрь ойида эса у Instagramда чўтка билан соч оралаб ингичка иплар ҳосил қилгани акс этган видеони жойлаштирди. Изоҳда у «Сочларимни бўяган кунларда ғазаб ва умидим ҳар қачонгидан ҳам тўлиб кетди», деб ёзган ва имзо қўйган.
У постга #МаҳсаАмини хештегини қўшиб қўйди. Бу сентябрь ойида Эрон пойтахти Теҳронда ҳижобини нотўғри кийгани учун мамлакат ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинганидан сўнг вафот этган 22 ёшли аёлнинг исм-шарифи. Ўшандан бери Аминининг ўлими бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойишларига туртки бўлди. Ёш аёллар ва қизлар сочларини кескин қирқа бошлашди ва унинг номи ижтимоий тармоқларда ҳайқириқларга айланди.
Хусравий 1979 йилги Эрон инқилобидан сўнг дунёвий Теҳрон оиласида ўсган. У вақтда янги зўравон тизим аёллар учун қатор қоидаларни ўрнатганди: жумладан, ҳижоб ёки рўмолни жамоат жойларида мажбурий қилиш.
«Мен сизнинг шахсий маконингиз – уйингиз ва жамоат жойлари ўртасида шундай қарама-қаршилик борлигини жуда эрта ёшимда билиб олдим. Уйда сиз хоҳлаган нарсани қилишингиз мумкин. Сиз бу икки томонлама ҳаётни бошқаришни ўрганяпсиз», деди Хусрави.
Хусравийнинг ўзи 2011 йилда ахлоқ полицияси томонидан вақтинча ҳибсга олинган. 2015 йилда санъат йўналиши бўйича таҳсил олаётганидан бери АҚШда истиқомат қилувчи собиқ график дизайнер ўзининг метафора ишида тимсол сифатида узун сочларини ишлатади. Унинг аёллар портретлари форс миниатюра расмларининг силлиқ истиқболлари ва нозик деталлари таъсирида намоён бўлади.
«Қарама-қаршилик менинг ишимда тадқиқ қиладиган асосий тушунчалардан биридир», деди у кўплаб эронлик аёллар ҳаётидаги иккиланишларга ишора қилиб. Қизил ёки қора иплар унинг расмларида такрорланиб турадиган мотифдир. Улар баъзан чизилган чизиқлар, баъзан осилган ипларнинг аёллар бармоқлари ёки билакларига ўралган, ёпиқ оғзига тикилган ёки кўзларидан чиқиб кетган ҳолатини тасвирлайди.
«Мен Эрондаги хотираларим ҳақида ўйладим. Ҳукумат томонидан бизга қўйилган «қизил чизиқ»лар жуда кўп». дейди у.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!