O‘zbekiston, Yangiliklar

Садир Жапаров ҳам Самарқандга етиб келди

Садир Жапаров ҳам Самарқандга етиб келди

Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ҳам Самарқандга етиб келди.

Юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов кутиб олгани маълум қилинди.

Саммитда қатнашиш учун шу пайтгача Самарқандга ташкилотга кузатувчи давлат мақомидаги Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев етиб келган эди.