O‘zbekiston, Yangiliklar

Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида савдони осонлаштирилиб, соддалаштирилган божхона йўлаги шакллантирилади

Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида савдони осонлаштирилиб, соддалаштирилган божхона йўлаги шакллантирилади

Самарқандда бўлиб ўтаётган саммит диорасида ҳукуматлараро форумлар ташкил эитлмоқда. Хусусан, Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида савдони осонлаштириш Стратегияси тасдиқланди, Соддалаштирилган божхона йўлагини шакллантириш тўғрисидаги Битим имзоланди.

«Шубҳасиз, Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш бўйича келишувга эришиш катта ютуқ ҳисобланади», деди ТИВ раҳбари В.И.Норов.

Вазирнинг сўзларига кўра, Евроосиёда шаклланаётган янги геоиқтисодий ҳолат Ўзбекистон учун Евроосиёнинг стратегик йўлакларини боғловчи минтақамизни жаҳон ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжиридаги қудратли транспорт-логистика бўғинига айлантириш билан боғлиқ жуда қулай истиқболларни очмоқда. Бу эса туркий маконнинг аксарият қисмида транспорт изоляциясини бартараф этиш бўйича биргаликда ишларни кучайтиришни талаб этади. Бош мақсад эса мамлакатнинг қуруқлик ва денгиз портларини жаҳон бозорлари билан мустаҳкам боғлайдиган ягона транспорт маконини шакллантиришдан иборатдир.

Шу билан бирга, Транскаспий “Ўрта йўлаги”ни келажакда Ташкилот давлатларининг ягона транспорт тизимига интеграциялашуви учун платформага айлантиришга ҳам умид билдирилди.

Қайд этилдики, Ташкилот Тартиб-қоидаларининг янги таҳрирда қабул қилиниши тўғри йўналишдаги ўз вақтида ташланган қадамдир. Мазкур ҳужжат Котибият ишини, унинг иштирокчи давлатлар, кузатувчилар ҳамда ҳамкорликнинг бошқа тузилмалари билан ўзаро алоқаларни тизимлаштириш ҳамда тартибга солишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Шу билан бирга, келажакда Ташкилот муваффақиятининг калити тенглик, ўзаро ҳурмат ва барча қарорларни консенсус асосида қабул қилиш каби ҳамкорликнинг асосий қадриятларига ўзгармас содиқлик бўлиб қолиши керак.