Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити доирасида ташкилотга янги Бош котиб тайинланиши кутилаётган эди.
Маълум қилинишича, Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси Кубаничбек Омуралиев Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби этиб тайинланди.
Сўнгги уч йилда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби вазифасини бажариб келган Боғдод Култаевич Амреевнинг ваколат муддати тугади.
Эслатиб ўтамиз, ташкилот Бош котиблиги муддати — уч йил.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!